Жамият

Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтиш Вакцинация от COVID-19
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Тошкентда COVID-19га қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Август ойида Тошкентда COVID-19га қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вакиллари келишиб олдилар. Дастлабки ишлаб чиқариш ҳажми - ойига 10 миллион дозани ташкил этади. РИА Новости вазирлик матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Келгусида йилига 200 миллион дозага етказиш режалаштирилмоқда. Препарат Тошкентдаги Jurabek Laboratories қўшма корхонасида ишлаб чиқарилади.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Жамият
Ўзбек-хитой вакцинаси: Отабеков интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди
Хитой вакцинасини ишлаб чиқариш технологиясини ўргатишга келишиб олинди. "Ўзбекистонлик олимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш учун Хитой ва Ўзбекистонда бир вақтда ўқитиш бошланади", деб қўшимча қилди Инновациялар вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Хитой фармацевтика компанияси делегацияси бир неча кун олдин ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлаш масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келганди.
Ҳозирги кунда аҳолини эмлаш учун препаратлар республикага олиб келинмоқда. Бугунги кунга келиб 9 миллион 580 минг дозада вакцина, шу жумладан Россиянинг Sputnik V, AstraZeneca ва Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала