Сиёсат

МСК Сиёсий партияларнинг ваколатлари вакилларини рўйхатга олди

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаЦИК вручил мандаты уполномоченным представителям пяти политических партий
ЦИК вручил мандаты уполномоченным представителям пяти политических партий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Ваколатли вакиллар имзо варақаларини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси 29 июль куни Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган бешта сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Хусусан, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси раҳбарлари тавсия этган ваколатли вакилларнинг тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларни вакилларни рўйхатга олиш ва гувоҳнома (мандат)ни бериш ҳақида қарор қабул қилинди, - дейилган хабарда.
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Сиёсат
Машҳур "галочка" ва байроқ ранглари: МСК президент сайловлари логотипини тақдим этди
Маълумот учун, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 34-моддасида белгиланган. Ваколатли вакиллар сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Сиёсий партия ваколатли вакилининг ваколат муддати сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан тугаган ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала