Эртага Шомуродов "Рома" клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда

© Genoa CFCЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродов Италиянинг "Рома" футбол клубига ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Рома" футбол клубига ўтмоқда.
Якшанба куни эрталаб Шомуродов тиббий кўрикдан ўтиш ва 5 йиллик шартнома тузиш учун Римга келади. Бу ҳақда маҳаллий Corriere dello Sport. нашри хабар берди.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Шомуродов "Рома"га ўтди
"Рома" да ўзбек юлдузининг маоши ўйинлар сони, голлар ва жамоанинг ютуқлари учун бонусларни ҳисобга олмаганда, 2 миллион еврони ташкил қилади.
"Рома" Элдор Шомуродовни 2,5 миллион еврога 17,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан, ижарага олди. Агар ўзбекистонлик футболчи "бўрилар" таркибида маълум миқдордаги ўйин ўтказса, сотиб олиш мажбурий бўлади.
"Женоа" эса форварднинг сотилишидан - 10% олади. Манбага кўра, футбол клуби аллақачон Шомуродовга ўрнига футболчини топди - "Аталанта" ҳужумчиси Сем Ламмерс катта эҳтимол билан "Женоа " сафида ўйнайди.
Янгиликлар лентаси
0