Дунёда

Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар

© CC0 / Unsplash / Quinten BraemМакет коронавируса
Макет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача пасайган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Коронавируснинг дельта-штамми тарқалишига қарши курашиш учун янги вакциналар керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги британиялик олимлар тадқиқотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таъкидига кўра, вакциналарнинг инфекция юқишига қарши самарадорлиги 49%гача, белгилар ривожланишига қарши самарадорлиги эса — 59%гача пасайган.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Дунёда
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
Бундай кўрсаткич эса, COVID-19 дельта-штаммига қарши алоҳида препарат ишлаб чиқарилишини оқлайди, сабаби, вирус мутацияси мавжуд вакциналар самарадорлигини пасайтирмоқда, дейилади олимлар хулосасида.
Сал аввал Роспотребнадзор мавжуд вакциналар янги штаммга қарши, худди аввалгидек ижобий профилактик ва ҳимоя хусусиятларига эгалиги ҳақида хабар қилган ва вакциналар COVID-19нинг оғир формаларида ҳам ҳимоялашини қўшимча қилган эдилар.
SARS-CoV-2 коронавирусининг дельта-штамми — COVID-19 қўзғатувчиси турларидан бири саналади. У илк маротаба Ҳиндистонда аниқланган. Коронавируснинг ушбу варианти катта тезликда юқиши ва касалликдан кейин оғир асоратларни чақириши билан ажралиб туради. У S-оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, соғайиб кетган ва эмланган кишиларнинг зардоби ва антитаначаларини фаоллигини камайтириши мумкин.
Худди шу штамм тез орада қолган барча штаммларни сиқиб чиқариб, дунёда доминант штаммга айланиши мумкин, деган жиддий хавотирлар йўқ эмас.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала