Видео

Россиялик ҳарбийлар ўзбекона меҳмондўстликидан ҳайратга тушишди – видео

Уруш ўз йўлига, лекин тушлик вақтида бўлсин - Россиялик ҳарбийларни Термизда қандай таомлар билан сийлашди.
Шу кунларда Афғонистон чегараси яқинида жойлашган “Термиз” полигонида Россия ва Ўзбекистонлик ҳарбийларнинг ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотларнинг дастлабки кунида ҳарбий-тактик ўқувлар бўлиб ўтди. Иккала томон ҳарбийлари душман ҳужумига жавоб қайтариш ва шартли террорчиларни йўқ қилиш амалларини бажаришди.
Машғулотлардан эркин вақтда эса спорт мусобақалари, футбол воллейбол, тош кўтариш ва спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди. Шунингдек мусиқа, ашула ва рақс ҳамда барчанинг севимли таоми - палов учун ҳам вақт топилди.

“Биз ўрта осиёликлар меҳмондўст эканини олдин ҳам эшитган эдик, лекин бизни бунчалик очиқ кўнгиллик, дид ва шарқона меҳмондўстлик билан кутиб олишганидан ҳайратда қолдик”, - деди Россия ҳарбийлари вакили майор Тарас Васильев Sputnik мухбирига.

Ҳарбий машғулотларнинг сўнгги кунида ердаги кучларга зарба берувчи авиация ҳамда бошқа қўшин турлари қўшилишади. Жанговар машғулотларда икки давлатдан 400га яқин жангчилар иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала