Жамият

Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда кириш мумкин бўлади

© CC0 / Unsplash / Vlad BРесторан в Париже
Ресторан в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Жорий йил 10 августдан эътиборан Ўзбекистондаги умумий овқатланиш шохобчаларига махсус QR-кодни кўрсатган ҳолда ташриф буюриш мумкин бўлади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"...аҳолини оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишнинг муҳим омили эканлигини ҳисобга олиб, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини пандемия шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва эмлаш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида махсус комиссиясининг қарори билан: 2021 йил 10 августдан эътиборан: умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди", - дейилади хабарда.
Макет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Дунёда
Коронавируснинг дельта-штаммига қарши янги вакциналар талаб этилиши мумкин - олимлар
Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилмоқда (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно).
2021 йил 1 октябрдан бошлаб: тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала