Жамият

Университет эмас, орзу: Янги Ўзбекистон олийгоҳига қандай кириш мумкин?

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаг университета "Новый Узбекистан"
Флаг университета Новый Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Бу университетга кириш бугунги кунда кўплаб иқтидорли ёшларнинг чинакам орзусига айланган. Нега деганда, Университет талабаларига энг нуфузли маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳатто чет элда ҳам амалиёт ўташ имкони берилади.
Ўзбекистон президетининг "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори жорий йил июнь ойи охирида имзоланган эди. Бугунги кунда университет биносини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳужжатларни 15 августга қадар топшириш мумкин, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқишни октябр ойида бошлайдилар.
Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Жамият
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Янги Ўзбекистон университети қандай таълим муассасаси ўзи, у қандай кадрларни тайёрлайди? Олийгоҳга кириш шартлари қанақа? Стипендия масаласи нима бўлади? Sputnik Ўзбекистон мухбири шу ва шу каби бошқа саволларга куни кеча президент таълим муассасалари агентлиги томонидан университетига қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида жавоб олди.
Президент мактаблари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарованинг айтишича, Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш мамлакат учун керакли кадрлар, яъни келажак мутахассисларини 10 йил олдин тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.
Мамлакатдаги яқин вақтларгача йирик заводларга четдан мутахассислар олиб келиш масаласида қийинчиликлар бўлган, аммо эндиликда ноёб йўналишдаги мутахассислар Янги Ўзбекистоннинг Янги Ўзбекистон деб номланган университетида тайёрланади.

Янги университетга қабул жараёни: йўналишлар ва имтиҳон

Янги Ўзбекистон университетига қабул жараёни ҳозир ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.
"Хоҳловчилар 15 августга қадар онлайн тарзда ўз ҳужжат топширишлари мумкин. ужжатлар қабул қилиб бўлингач, имтиҳон куни санаси эълон қилинади. Имтиҳонларини сентябр ойи бошида ўтказишни режалаштирганмиз, ўқиш эса октябр ойида бошланади", - дейди Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш департаменти бошлиғи Самариддин Шамсиев.
Памятник основоположнику военно-полевой хирургии Николаю Ивановичу Пирогову в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Жамият
Тошкентда Россия тиббиёт университети филиали очилади
"Янги Ўзбекистон" университетига 2021/2022 ўқув йили учун 3та йўналишда ўқишга таклиф эълон қилинган:
- Механика муҳандислиги - имтиҳонлар математика ва физика фанидан топширилади (100 ўрин)
- Кимё муҳандислиги - имтиҳонлар математика ва кимё фанидан топширилади (100 ўрин)
- Дастурий таъминот муҳандислиги - имтиҳонлар математика ва физика фанидан топширилади (100 ўрин)
Кириш имтиҳонлари саволлари университетнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлган - Кембриж университети (Буюк Британия) томонидан 9, 10, 11-синф материаллари асосида тайёрланган ва имтиҳон инглиз тилида бўлиши белгиланган.
Кириш имтиҳонлари саволлари намуналари билан Янги Ўзбекистон университетининг телеграмм каналида ёки университет расмий сайтида танишиш мумкин бўлади.
Биринчи йил 300та квота бўйича талабалар қабул қилинса, уларнинг бир қисмини президент мактаблари битирувчилари ва иқтидорли олимпиада ғолиблари ташкил этади.
Режага кўра, иқтидорли ва академик муваффақиятга эришган талабалар учун турли грантлар тақдим этилади. Стипендия тўлаш кўзда тутилмаган ва бу халқаро стандартларга мос келади, дейди университет ташкилотчилари.
Ўқиш 4 йил давом этади. Таълим давлат тили ва инглиз тилларида олиб борилади.

Халқаро ҳамкорлик

“Янги Ўзбекистон” университети дунёдаги етакчи олий таълим даргоҳлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, "Дунёнинг энг яхши 100 университети" рейтингида 1 ўринда турадиган Массачусет технология институти ҳамда халқаро сифат стандартларига мувофиқ комплекс ва илмий-техник марказларини яратишда Мюнхен Техника университети билан ҳамкорлик қилади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Иқтисод
Янги ўқув йилидан таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилади
"Ушбу ҳамкорларимиз ўз навбатида бизга рекрутментда - яъни, энг яхши профессорларни танлаб олиш, уларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича кўмак беришмоқда. Бугунги кунда ҳамкорларимиз орқали 50 дан зиёд маҳаллий ва халқаро номзодлар ушбу университетда ишлаш учун истак билдириб, ҳужжат топширишган. Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, суҳбат асосида энг яхшилари танлаб олинмоқдаа", - дейди Шамсиев.

Ўқув биноси ва ўқув жараёни: инновацион эко-тизим яратилади

Университет биноси Ўзбекистонда ҳали бўлмаган инновацион усулда қурилади ва ўзида улкан лабораторияни акс эттиради, бугунги кунда объектни қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, Мюнхен Техника университети томонидан Янги Ўзбекистон университетида ўзига хос эко-тизим яратилиши - яъни саноатни университетга олиб келиш кўзда тутилган.
"Университет биноси қанча вақтда қурилади деган саволга аниқ жавоб бера олмаймиз. Буни учун дейлик, 2-3 йил вақт талаб этилиши мумкин. Шошилинч қуриб бўлмайди, нега деганда, ақлли қурилишдан бошлаб барча талабларини бажаришимиз керак. Баъзи бир ускуналар борки, тўрт-беш йилда эскиради, бу жараён барча давлатларда босқичма-босқич амалга оширилади. Массачусет технология институти ва Мюнхен Техника университетини олиб қарайдиган бўлсак, бу олий ўқув даргоҳларининг биноларида юзлаб нуфузли компания ва корпорацияларнинг офислари жойлашган. Яъни нуфузли инновацион компаниялар университет билан жуда яқин алоқаларни йўлга қўйган. Биз ҳам университетимизда мана шу тажрибани йўлга қўймоқчимиз. Ўзбекистондаги ва дунёнинг нуфузли саноат корхоналари вакиллари билан музокаралар олиб боряпмиз. Германиядаги жуда кўплаб корхоналар ўз қизиқишларини билдиришди", - дейди Самариддин Шамсиев.
Президент мактаблари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарованинг айтишича, университетда таълим жараёни халқаро ҳамкорлар - Массачусет технология институти ва Мюнхен Техника университети ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Шу боис, бугунги кунда кўплаб иқтидорли ёшларнинг чинакам орзусига айланган. Нега деганда, Университет талабаларига энг нуфузли маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳатто чет элда ҳам амалиёт ўташ имкони берилади.
Айтганча, биринчи ўқув йилини талабалар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кампусида ўтказишади. Аммо вақтинчалик ўқув биноси бошланғич лабораториядан тортиб, кутубхона ва барча зарур шарт-шароитларга эга бўлади. Хусусан, биринчи йил ўқув жараёнида ишлатиладиган барча техник-ресурслар Мюнхен Техника университети томонидан тақдим этилган.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

* паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);
* умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;
* инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида IELTS 6.0 / ТОEFL iBT 60 / Duo Lingo 95);
Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.
Университетига кириш учун аризалар жорий йилнинг 15 августи соат 18:00 га қадар newuzbekistanuniversity.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
Юқорида таъкидлагандек, ҳозирда қабул жараёни давом этмоқда. Ўзбекистоннинг ўзида университетга бўлган қизиқиш жуда катталиги айтилмоқда. Хорижий давлат фуқароларидан ушбу университетда ўқиш бўйича ҳозирча ҳужжат келиб тушмаган ва бу ҳолат бутун дунёда авж олган эпидемиологик вазият билан изоҳланмоқда. Аммо Жанубий Корея ва Германия давлатларидан учта корхона томонидан талабаларни Ўзбекистонга шу университетга ўқишга жўнатиш бўйича қизиқиш билдирилган.
Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда "TUM International GmbH" ташкилоти ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, Мюнхен Техника Университетида 24 йил давомида ректорлик қилган Волфганг Ҳеррманн "Янги Ўзбекистон" университетининг “Фахрий ректори” бўлиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала