Сиёсат

Тошкент Ёшлар декларацияси қабул қилинди

© Пресс-служба Национального центра Республики Узбекистан по правам человекаВсемирная конференция по правам молодёжи
Всемирная конференция по правам молодёжи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Тошкентда ўтказилган "Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш" мавзуидаги Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси якунида Тошкент Ёшлар декларацияси қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Тошкентда ўтказилган "Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш" мавзуидаги Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси якунида Тошкент Ёшлар декларацияси қабул қилинди.
Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бутунжаҳон конференциясининг асосий ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобланади.
Консультативная встреча глав государств Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Сиёсат
Ёшларни бирлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги - Мирзиёев МО саммитида нималарни таклиф қилди
Ушбу нуфузли халқаро анжуман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси, БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва Ф.Эберт номидаги жамғарма билан ҳамкорликда ўтказилди.
Конференциянинг икки кунлик иши давомида 67 нафар маърузачи сўзга чиқди. Шундан 49 нафари хорижий экспертлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари ҳисобланади. Миллий маърузачилар 18 нафар бўлиб, 10 нафари ёшлардир.
Тошкент Ёшлар декларацияси мухтасар муқаддима, хотима ва 5 та асосий қисмдан иборат.
Декларациянинг “Пандемия ва ёшлар”, “Ёшлар – Барқарор ривожланиш мақсадларининг “драйвер”и”, “Ёшларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти”, “Ёшлар ва бандлик”, “Ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари” номли қисмларининг ҳар бирида ёшлар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга қаратилган тегишли ташаббус, таклиф ҳамда тавсиялар қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала