Сиёсат

Бешта сиёсий партияга президент сайловида иштирок этиш учун гувоҳнома топширилди

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаЦентральная избирательная комиссия выдала партиям разрешения на участие в президентских выборах.
Центральная избирательная комиссия выдала партиям разрешения на участие в президентских выборах. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
МСК бешта сиёсий партия — Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, "Миллий тикланиш" ва "Адолат" партияларига октябрдаги президент сайловида қатнашишга ижозат берди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия вакилларига Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун гувоҳнома топширди. Ҳужжатлар МСК матбуот марказида президент сайловларига бағишланган пресс-брифингда берилди.
Унда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев Ўзбекистон Экология партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партиясига Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун гувоҳномаларни топширди.
Энди сиёсий партиялар МСКга Ўзбекистон президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Автомобильный поток в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Россия
Ҳайдовчининг рақамли профили: Россияда хорижлик таксичиларни нималар кутмоқда
Бу йилги президент сайловида Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, ЎзЛиДеП томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев номзод сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Президент сайлови 24 октябрь кунибўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала