Толибон* Мозори–Шарифни эгаллаб олди - ОАВ

© AFP 2023 / WAKIL KOHSARВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда Толибон* Афғонистон шимолидаги 4та вилоят марказларини эгаллаб олган эди, Мозори-Шариф сўнгги истеҳком бўлиб турган эди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Толибон* ҳаракати жангарилари Афғонистонниг Ўзбекистонга энг яқин (Термизгача 100км) йирик шаҳри Мозори-Шарифни эгаллаб олди, шаҳар раҳбарияти ва қўмондон Рашид Дўстум Ўзбекистон чегараси томон чекинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ассошиэйтед Прессга асосан.
Маҳаллий фуқаро сўзларига кўра, Толибон*га дастлаб Балх вилояти ҳудудида жойлашган ҳукумат қўшинлари таслим бўлишган, кейин эса шаҳардаги кучлар. Айни дамда Толибон шаҳар маркази, губернаторнинг офиси ва бошқа муҳим объектларни эгаллаб олган.
Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2021
Ашраф Ғани афғон халқига мурожаат билан чиқди
Ундан ташқари, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган виделавҳаларга кўра, Рашид Дўстум ва унинг тарафдорлари катта колонна бўлиб Ўзбекистон чегараси томон чекинишган ва айни дамда улар Ҳайратон постида, Ўзбекистон ҳукумати рухсатини кутишмоқда. Лекин, ҳозирча ушбу маълумот расмий манбаалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Сўнги бир неча кун ичида, мамлакат президенти Ашраф Ғани БМТдан Афғонистондаги вазиятга зудлик билан аралашишни, АҚШ раҳбариятидан ҳукумат қўшинларини ҳаводан қўллаб-қувватлашни бири неча бор сўраган эди, лекин у томондан ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмади.
Сўнги маълумотларга кўра, АҚШ Қобулдан ўз элчихонасини зудлик билан эвакуация қилиш учун қисқа вақтга Афғонистонга 3000 нафар аскарларни юборишга қарор қилган.
Айни дамда Толибон Афғонистондаги 34та вилоят марказларидан 25тасини эгаллаб олган.
* — Россия ва дунёинг бошқа давлатларида таъқиқланган терррочи ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0