Россия

Россия афғон чегарасида хавф туғилган тақдирда Ўзбекистонни ташлаб қўймайди – Джабаров

© Sputnik / Владимир ТрефиловПервый заместитель председателя Комитета Совета Федерации РФ по международным делам Владимир Джабаров
Первый заместитель председателя Комитета Совета Федерации РФ по международным делам Владимир Джабаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Россия Ўзбекистонни Афғонистон билан чегара томонидан хавф туғилган тақдирда ташлаб қўймайди. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Джабаров маълум қилди.

“Афсуски, Ўзбекистон КХШТ таркибига кирмайди, бироқ Россиянинг Тошкент билан ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаси бор. Шу боис Афғонистон билан чегара томондан Ўзбекистонга таҳдид бўлса, Россия Ўзбекистонни ташлаб қўймайди”, - деди у Москванинг эҳтимолий ёрдами ҳақида. Джабаровнинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, россиялик сенатор Россия Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш учун ўзининг воситачилик сайъ-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади, лекин ҳаммаси толибларнинг* яқин вақт ичида қандай чоралар кўришларига боғлиқ бўлади – улар конституциявий йўлдан боришадими ёки золимона иш тутишни бошладими.
Джабаров Тожикистонда, айрим ОАВлар хабарига кўра ҳозир маршал Абдул Рашид Дўстум у ерда бўлиб турибди, толибларга* қаршилик кўрсатиш ўчоғи юзага келиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Афғонистонда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор – Мирзиёев
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг осуда аҳолиси бугунги афғон воқеаларининг сабаби бўлган АҚШнинг Афғонистондаги хатти-ҳаракатларидан жабр кўрмаслиги лозим.
Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар* йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. 15 август куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини маълум қилди. 16 августга ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Военные учения на полигоне Харб-майдон в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Видео
“Қудратимизга шубҳа қилма”: Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия машғулотлари қандай ўтди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала