Видео

Ур-йиқит, ваҳима: Афғонистондан қочиб кетиш илинжидагилар Кобул аэропортига ҳужум қилмоқда

“Толибон”* ҳаракати Афғонистонни эгаллаб олганини эълон қилди. 15 август куни уни Кобулга юриш қилиб, президент саройини қўлга киритишди.
Президент Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетди. Ҳозиргача унинг қаердалиги номаълум. Айрим ОАВлар собиқ президент Ўмонда бошпана топгани ҳақида ёзмоқда.
Толиблар* ҳукумат тепасига келгандан сўнг қатор хорижий давлатлар Кобулдан ўз элчихоналарини эвакуация қилишни бошлади.
Айрим фуқаролар “Толибон”* Афғонистонда тузишни режалаштираётган давлатда яшамасликларини айтиб, қочиб кетиш пайига тушган. Уларнинг манзили – Кобул аэропорти. Оломон аэропортга ҳужум қилиб, дуч келган самолётга миниб олишга уринмоқда. Ур-йиқит вақтида бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала