Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади

© Unsplash / note thanunДети на прогулке
Дети на прогулке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Oбуна бўлиш
2021 йил 1 сентябрдан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида хабар берилди.
Қонунчиликка мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан:
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Болалар нафақасини тайинлашда:
- инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
- унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.
Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
* 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
* 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
* 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм этиб белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0