Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Қозоғистон ТИВ “Толибон”*ни тан олмаганлигини маълум қилди

© Sputnik / Владислав ВодневФлаг Казахстана
Флаг Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Қозоғистон ТИВ мамлакат Толибон*ни тан олмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Толиблар Афғонистон устидан назоратни ўрнатганидан сўнг Қозоғистон ҳукумати Толибон ҳаракатини (Россияда тақиқланган) тан олмади. Бу ҳақда жума куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Акан Раҳметуллин брифингда маълум қилди.
“Биз Толибонни тан олмадик. Хабарингиз бор, куни кеча Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича расмий баёнот берди, у миллий оммавий ахборот воситаларимизда эълон қилинди. Қозоғистонда биз бу мамлакатдаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатишни давом эттирамиз”, - деди Раҳметуллин.
Ундан олдин Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондан қочоқларни қабул қилиш масаласи кун тартибида эмаслигини маълум қилганди.
Сотни людей собрались возле транспортного самолета C-17 ВВС США на периметре международного аэропорта в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Одамларнинг самолётдан қулаб тушишида америкаликлар айбдор - Толибон* вакили
Шу ўринда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев этник қозоқларни Афғонистондан қайтариш имкониятларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди, уларнинг сони 200 нафарга яқин.

“Толибон”* Афғонистонда ҳокимиятни босиб олиши

Сўнгги ҳафталарда “Толибон”* ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужуми ортидан Афғонистондаги вазият кескинлашди.
Якшанба куни ОАВ ва манбалар толиблар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилишганини айтишди. Кейинчалик ўша куни жангарилар Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини маълум қилишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди.
Душанба куни кечаси Толибон* сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала