Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистонлик ишбилармон: Кобулнинг бунчалик тез қулашини кутмагандик

© Sputnik / Рамиз БахтияровОбстановка в Термезе
Обстановка в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин минглаб кишилар мамлакатни Кобул аэропорти тарк этишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Бошқа давлатларда яшаётган ва ишлаётган Афғонистон фуқаролари ўз ватанида рўй бераётган воқеаларни диққат билан кузатишмоқда. Улардан бири бир неча йилдан буён Термизда истиқомат қилиб келаётган ишбилармон Фаридуллоҳ Ҳасанзода. У Sputnik мухбири билан суҳбатда ҳукумат армияси бунчалик тез таслим бўлганидан шок ҳолатига тушганини яширмади.
Ҳасанзода 2018 йилда Термизга келган ва шаҳарда ўз ресторанини очган. Унинг ресторани шаҳарга келадиган афғонлар ва маҳаллий аҳоли орасида машҳур.
“Очиғини айтсам, бунақа воқеалар ривожини кутмагандик. Афғонистоннинг ўз армияси, ташқи ва ички сиёсати бор эди. Лекин мана бундай ишлаб бўлиб кетди – ҳукумат ўзгарди. Умуман олганда, афғонлар уришқоқ халқ эмас, аксинча тинчликсевар кишилардир. Албатта, бу ерда ташқи кучлар аралашуви бор. Янги ҳукумат мамлакатни қандай бошқаришини кузатамиз”, - дейди тадбиркор.
Унинг сўзларига кўра, кўпчилик айтяптики, ҳозирги толиблар* ҳукуматни 1990 йиллар ўртасида қўлга олганлардан фарқ қилади. Тадбиркор ҳукумат ўзгаргандан сўнг дарҳол ўзбек-афғон чегарасидаги ишни қайта тиклашга муваффақ бўлинганидан хурсандчилигини яширмади. Чунки бу ҳар қандай савдо-сотиқ учун жуда муҳим саналади.
© Sputnik / Рамиз БахтияровОбстановка в Термезе
Обстановка в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Обстановка в Термезе
“Термиз чегара олдидаги шаҳар, албатта, бу ерга тез-тез Афғонистондан меҳмонлар келиб туради, шу боис мижозлар сони бироз камайди. Лекин ресторанимизга маҳаллий аҳоли ҳам келиб туради, чунки биз ишлаб турибмиз”, - деди Ҳасанзода.
Обстановка на КПП Термез на границе Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Видео
Ўзбек-афғон чегарасидаги вазият: НЎПдан видео
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан учрашув якунлари ҳам умид бағишламоқда, чунки учрашувда ҳоким бизнес вакилларига Кобулдаги янги ҳукумат ўзбек-афғон муносабатларига тўсқинлик қилиш ниятлари йўқлигини билдиришганини маълум қилди.

Афғонистондаги вазият

Афғонистондаги вазият кескинлашган: сўнгги ҳафталарда толиблар* ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.
15 август куни “Толибон”* аъзолари пойтахт Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида” Афғонистонни тарк этди. Ҳозир у БААдан бошпана топган.
16 августга ўтар кечаси толиблар* сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала