Ўзбекистон КХШТга қайтиш масаласини кўтаргани йўқ - Зась

© Sputnik/Виктор ТолочкоСтанислав Зась
Станислав Зась - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
Айни вақтда КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон аъзо.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. КХШТ бош котиби Станислав Зась РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Душанбеда бўлиб ўтган саммитда қандай масалалар кун тартибидан ўрин олмагани ҳақида сўзлади.
Афғонистондаги вазият зиддийлашуви фонида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги қайта тикланиши масаласи йиғилиш давомида кўтарилмади, деб айтган Зась.
"(Ўзбекистон) бу масалани кўтармади (КХШТда аъзоликни қайта тиклаш – таҳр.). (Бу масала билан) мурожаат қилмади. Ҳаммаси энг аввало Ўзбекистон иродасига боғлиқ бўлади", - деган КХШТ бош котиби Станислав Зась.
Президент Узбекистана принял участие в саммите ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
Ўзбекистон жорий саммитда таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.
Айни вақтда КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон аъзо.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият америка қўшинлари чиқарилиши фонида ўта кескин тус олди. Сўнгги ҳафталарда радикал ҳаракат етакчилари йирик ҳудудлар ва шаҳарларни босиб олмоқда. Жангарилар якшанба куни Қобулни ўз назоратига олди, президент Ашраф Ғани эса "қирғин-баротнинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди.
Янгиликлар лентаси
0