Сиёсат

Санобар Носирова Бўстон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
У тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани "Эл ризқи нон" масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Санобар Носирова тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Носированинг номзоди Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маъқулланган.
© Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиСанобар Носирова Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Санобар Носирова Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Санобар Носирова Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Санобар Носирова 1970 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1992 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Савой қишлоқ хўжалик техникумида ўқитувчиликдан бошлаган.
Турли йилларда "Ғаллабанк"нинг Қўрғонтепа тумани филиалида кассир, бош ҳисобчи, бошқарувчи вазифаларида ва Қўрғонтепа тумани "Буюк турон инвест" кредит уюшмасининг ижроси директори лавозимида фаолият кўрсатган.
2016 йилдан тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани "Эл ризқи нон" масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстон туманининг собиқ ҳокими Садбархон Мамитова 56 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала