Жамият

Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

© Sputnik / Вера Голосова / Фотобанкка ўтишНиагарский водопад
Ниагарский водопад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Ниагара шаршарасининг мамлакат байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этади ва уни онлайн томоша қилиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. 1 сентабрь куни АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади.
"Дунё" АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канадаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчихонаси Ниагара шаршараси маъмурияти билан ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича келишувга эришган.
Элчихона маълумотига кўра, Ғарбий ярим шарнинг энг катта шаршарасининг Ўзбекистон байроғи рангларига безанишини 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 22:30 да (2 сентябрь Тошкент вақти билан 07:30 да) жонли эфирда қуйидаги иловада (https://www.earthcam.com/canada/niagarafalls/?cam=niagarafalls_str.) томоша қилиш мумкин
В рамках Фестиваля молодежи установили флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Жамият
Қашқадарёдаги энг баланд чўққига Ўзбекистон байроғи ўрнатилди
Ниагара шаршарасининг мамлакат байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этади.
АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбекистонликлар эса ушбу тадбирни веб-сайтидаги анкетани тўлдириб, тўғридан-тўғри кузатиш имкониятига эга.
Ниагара Шимолий Америкада энг машҳур шаршара ва энг йирик сайёҳлик ҳудуди ҳисобланади. Шаршарани кўриш учун ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳлар келади.
Шаршара кенглиги 792 метр, баландлиги эса 53,6 метрни ташкил этади. Ундан тушаётган сув ҳажми секундига 2,2 миллион кубометрга тенг. Ниагара шаршарасини тунда ёритиш учун 1,4 мингта ёритгичдан фойдаланилади. Улар биргаликда 16 миллиондан ортиқ рангда турли композицияларни ташкил этиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати - Бурж Халифада Ўзбекистон байроғи 1 сентябрь куни 1 дақиқа давомида намойиш этилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала