Сиёсат

Ислом ривожланиш банки президенти Тошкентга етиб келди

© Пресс-служба президента ТатарстанаМеждународный аэропорт Ташкента
Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ислом ривожланиш банки (ИРБ) президенти доктор Муҳаммад Ал Жосир 1-4 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ИРБ гуруҳининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди ва бош вазир ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умуркзоқов томонидан қабул қилинди.
Тошкент 2021 йилнинг 9 августида ИРБ раҳбари лавозимига сайланганидан сўнг доктор Ал Жосир ташриф буюрган илк шаҳардир.
Муҳаммад Ал Жосир ташрифининг биринчи кунида Тошкентнинг тарихий жойлари - Олой бозори, Ҳазрати Имом мажмуаси ва Амир Темур музейида бўлиб ва одамлар билан мулоқот қилди ва ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги ва мамлакат тарихий меросини юксак баҳолади.
Председатель Госкомитета по инвестициям Узбекистана Сухроб Холмурадов и президент ИБР Бандар Хаджар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2018
Иқтисод
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар тақдим этади
Д-р Ал Жосирнинг таъкидлашича, ривожланишнинг инсонга йўналтирилган институти сифатида, ИРБ кишиларни камбағалликдан халос қиладиган, ҳукуматнинг ўз фуқароларини фаровонлиги йўлида салоҳиятини мустаҳкамлаш ва миллий режаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларга мўлжаллангандир.
Ўзбекистон халқи билан ўзаро фаолиятга шарҳ берар экан, Д-р Ал Жосир бундай деди: "Ривожланиш халққа нисбатан ва халқ учун содир бўлади. Кейинги 46 йил мобайнида ИРБ иқтисодий жиҳатдан ҳаётий лойиҳалар орқали оддий инсонларнинг ҳаётини яхшилашга йўналтирилди. Одамлар билан ўзаро фаолиятим 2030 йилга бориб Ўзбекистонни юқори ва ўрта даромаддли саноати ривожланган мамлакатга айлантириш бўйича истиқболни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ҳукумати билан ишлаш учун қатъиятимни мустаҳкамлади. ИРБ миллий устувор мақсадларга катта эътибор қаратади", - деди у.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала