Миграция

Суд қарорига асосан 37 мигрант Россиядан чиқариб юборилди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Москва вилоятида оммавий муштлашувда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Москва вилоятидаги Митишида юз берган муштлашувда қатнашган 37 нафар чет эл фуқароси Россиядан чиқариб юборилди ва маҳаллий тадбиркорга нисбатан ноқонуний миграцияни ташкил қилгани учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Москва вилояти ИИББ матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петрова маълум қилди.
"Суд қарори билан 37 чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юборилди. Аввалроқ бу фуқароларга нисбатан Россия ИИВ миграция бошқармаси "Митишчинское” полиция ходимлари томонидан маъмурий, шу жумладан, миграция қонунчилигини бузганлиги учун протоколлар расмийлаштирилган”, - деди Петрова.
Унинг аниқлик киритишича, 5 август куни полицияга Митиши шаҳрида можаро ҳақида хабар келиб тушди, шундан сўнг 66 нафар яқин чет эл фуқароси полицияга олиб келинди. Уларга нисбатан 134 та маъмурий протокол тузилди, шундан 54 таси - Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖТК)нинг 18.8-моддаси, миграцион ҳисобга олиш қоидаларини бузиш, 65 таси - МЖТКнинг 20.1-моддаси "майда безорилик" ва 15 таси - МЖТКнинг 20.20-моддасига асосан "тақиқланган ёки жамоат жойларида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш".муштлашув*
Полицейский рейд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Россия
Москвада яна оммавий муштлашув: салкам 50 киши ушланди
Кейинчалик 49 нафар қонунбузарга 5 минг рубл миқдорида жарима солинди, сўнгра уларни депортация қилишдан аввал чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди. Улардан 37 мигрант Россияни тарк этди.
"Шунингдек, Пограничная кўчасидаги можаро ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ Ички ишлар вазирлиги тергов бўлими терговчиси томонидан Чуваш Республикасида туғилган 54 ёшли аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1 - "Ноқонуний миграцияни ташкил этиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Аёл мигрантлар яшаган хостел эгаси бўлган ва уларнинг ноқонуний бўлишини ташкил қилган. Унга нисбатан “доимий яшаш жойини тарк этмаслик ва муносиб хулқ атворда бўлиш" тилхат шаклида эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўтган ҳафтада Москва мэри Сергей Собянин мигрантлар иштирокида можаролар кўпайгани юзасидан муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, полиция томонидан оммавий муштлашув ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 800 та жиноий иш қўзғатилди. 200 нафарга яқин мигрант депортация қилинди, 17,5 минг нафар кишига мамлакатга кириш тақиқланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала