Ҳодисалар

Булунғурда катта ёнғин рўй берди: 20та савдо дўконлари ёниб кулга айланди

Ёнғин соат 01:26 батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида "Булунғур буюм савдо комплекс" МЧЖга қарашли 5 та ва унга туташ бўлган 15 та савдо дўконлари зарарланган.
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур тумани "Булунғур буюм савдо комплекси" МЧЖда куни кеча, 31 август куни, катта ёнғин содир бўлди. Йигирмата савдо объектлари ёниб кетди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига воқеадан хабардор манба. Ҳозирда ёнғин бартараф этилган.
Телеграм каналларидан бирида тарқалган видеода олов икки қаватли бинони қуршаб олганини, ҳодисани телефонига суратга олаётган одамлар "ҳозир газ баллон портлаши мумкин"лиги боис узоқроқ туриш кераклиги ҳақида гапиришаётгани акс этган.
Бинонинг ёниши 31 август куни соат 23:16 да бошланган. "Булунғур буюм савдо комплекс" МЧЖга қарашли икки қаватли савдо дўконлари ёнаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2020
Лондонда коронавирус туфайли мародёрлик бошланди - видео
Воқеа жойига шунингдек, Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи ва Булунғур тумани ФВБ бошлиғи вазифасини бажарувчилар етиб боришган.
Ёнғин соат 01:26 батамом ўчирилган.
Ёнғин электр симининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Ёнғин оқибатида 20та дўкон, 6та тикув хонаси, 2та ошхона, 5та озиқ-овқат дўкони, 7та буюм дўкони - тахминан 680 квадрат метр зарарланиб, 1200 квадрат метри сақланиб қолгани айтилмоқда.
Тикув хоналарининг бирида тикувчилик қилган аёлнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ёнғин ҳақида соат 12ларда хабар топган. Ҳодиса жойига етиб келганида, биринчи қаватдаги дўконлар эгалари жонҳолатда ўз товарларини ёнғин қуршаб олган бинодан олиб чиқишга уриниб, ўт ўчириш машиналари юрадиган йўлакларни чиқарилаётган товарлар билан тўсиб қўйганликларига гувоҳ бўлган.
Дўконларнинг аксариятидан товарларни қутқаришнинг иложи бўлмаган.
Шунингдек, ярим тунда, дўконлар эгалари ўз товарларини қутқариш билан овора бўлган бир вақтда, ёнғинни томоша қилишга келганларнинг айримлари чиқарилаётган товарларни ўғирлаш, ёки шу жойнинг ўзида кўчага чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини тортинмасдан олиб паққос тушириш билан банд бўлганлар.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғининг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда. Ушбу ходиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала