Иқтисод

ИТБ электрон тўлов птлаформасини ишга туширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗаседание Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) в Ташкенте
Заседание Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2021
Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда AOKAнинг расмий telegram’ kаналида маълумот берилди.
Унда Сенегал Республикаси Марказий банки бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Халифа Абубакар Сарр, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината, шунингдек, ИТБ вице-президентлари доктор Замир Иқбол ва доктор Мануср Мухтор иштирок этди. Пул маблағлари тўловини тезлаштирувчи рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Сиёсат
Мирзиёев ИТБ бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Қуръондан иқтибос келтирди
Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради.
ИТБнинг молия бўйича вице-президенти ва молиявий директори доктор Замир Иқболнинг таъкидлашича, ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланишга хизмат қилувчи мақсадларга эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин. Платформа глобал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мобил қурилмаларда акс эттиришга ҳам мослаштирилган. Шунингдек, унда қўлда бажариладиган жараёнлар билан боғлиқ бошқарувдаги ҳар қандай нуқсонларни бартараф қилиш мумкин.
Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Сиёсат
Умурзаков ИТБ гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди
Пандемия ва ИТБ томонидан аъзо мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар банк операцияларининг самаралорлиги долзарб аҳамият касб этишини кўрсатди. Янги электрон тўлов платформасини таъсис этиш муҳим стратегик қадам ҳисобланади.
Аввалроқ Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғарғармаси ташкил этилишини хабар қилган эдик. Таъкидланишича ушбу жамғарма Ўзбекситонда камбағаллийни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала