Ҳодисалар

Фарғонада депортдан чиқаришга ваъда берган фирибгар ДХХ томонидан ушланди

© Pexels / KindelНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Россиядан депортация қилинган фуқаро "муаммосини ҳал қилиб беришни" ваъда қилган шахс ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Миграция
Москва мэри “депорт” ва “запрет” қўйилган мигрантлар сонини маълум қилди
"Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. бошқа бир фуқаронинг Россия Федерациясидан депортация қилинганлиги ҳолатини электрон базадан чиқартириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader