Спорт

Кучли жамоа қуриш учун йиллар керак – Катанец

© Ассоциация футбола УзбекистанаГлавный тренер сборной Узбекистана по футболу Сречко Катанец
Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Сречко Катанец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи шведларга қарши кечган ўйин фикрларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси словениялик мутахассис Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйинини Швецияга қарши ўтказди.
Стокгольмда кечган ўртоқлик учрашувида “оқ бўрилар” 1:2 ҳисобда шведларга мағлуб бўлди.
Ўйиндан кейин бош мураббий Сречко Катанец учрашув ҳақида фикр билдириб, илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Энг аввало, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келадиган бўлсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу албатта нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди”, - деди у.
Катанец Швециянинг катта турнирлар тажрибаси борлигига тўхталди ва бу учрашув Ўзбекистон жамоаси учун катта тажриба бўлган. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.
“Мен натижадан ваҳимага тушмаяпман. Сабаби, асосий вазифамиз ёшларга имконият бериб, уларни синаб олиш эди, бусиз иложи йўқ, чунки биз ўсишимиз керак. Ўзингизга маълум, кучли жамоа қуриш учун йиллар керак. Умид қиламан, ҳамма ўз устида ишлайди ва тўхтаб қолмайди”, - дея хулоса қилди Катанец.
Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис Сречко Катанец билан 27 август куни шартнома имзоланган эди. Унга кўра Катанец 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Спорт
Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйинда “оқ бўрилар” кичик ҳисобда мағлуб бўлди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader