Ўзбекистонда ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритилмоқда

© AFP 2023 / Anvar Ilyasov/POOL Узбекский пограничник на границе с Афганистаном у города Термез
Узбекский пограничник на границе с Афганистаном у города Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Oбуна бўлиш
Киритилаётган янги ўзгартишларга кўра, оилада ёлғиз ўғил бўлган чақирув ёшидаги фуқаролар ота-оналарнинг розиликлари билан муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.
Жорий йил 27-август куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон қонуни кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан тасдиқланган эди.

Мазкур Қонун қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган:
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланди
биринчидан, Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ижрога киритилган “Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг янги тизими жорий этилди.
Шунга асосан, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 18, 20, 21, 38 ва 46-моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилди.
иккинчидан, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқароларни 27 ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резервига ўтказиш белгилаб қўйилган.
Унга кўра сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ойлик ҳарбий йиғинларни ўтаб, Ватанга қасамёд қабул қилиб, тегишли ҳарбий мутахассислик ҳамда етарли ҳарбий тайёргарликка эга бўлганларидан сўнг ҳам мақсадсиз равишда 27 ёшга қадар СЧР хизматчилари ҳисобида турардилар.
Самолет афганских ВВС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида афғон Қуролли кучлари самолёти қулаганини тасдиқлади
Шу муносабат билан Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар миқдорини ошириш, сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ташкил этиладиган ҳарбий тузилмаларни керакли ёш мутахассислар билан тўлиқ ва сифатли бутлаш мақсадида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига ўзгартиш киритилди, яъни сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ойлик ҳарбий йиғинларни ўтаб бўлганларидан сўнг ёшидан қатъий назар сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари рўйхатидан чиқарилиб, Қуролли Кучлар резервига ўтказилади.

учинчидан, фуқароларни бирламчи ҳарбий рўйхатга олиш, ҳарбий хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш, дастлабки равишда қўшин турларига тайинлаш мақсадида ҳар йили апрел-май ойларида таълим муассасаларининг битирувчи синф ўғил болаларини чақирув участкаларига қайд этиш ишлари амалга оширилиб келинади.

Бундан ташқари, йилнинг мазкур даврида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, олий ҳарбий таълим муассасалари ва “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларига саралаш, шунингдек мазкур тоифа фуқароларини ҳамда олий таълим муассасаларида ўқиётган захирадаги офицерларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ўтказилади.

Мазкур тадбирларнинг бир вақтда ўтказилиши тиббий комиссия шифокорлари ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари ходимларининг иш юкламасини ошиб кетишига, бу эса ўз навбатида чақирув участкаларида қайд этиш ишларини сифатли ўтказишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ушбу даврда битирувчиларнинг битирув имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари ҳам олиб борилади.
Артиллеристы армии Узбекистана продемонстрировали новые способы ведения огня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2020
Ўзбек армияси бир йилда қанчалик кучайди
Баён этилганлар муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига ўзгартиш киритилди, яъни фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш тадбирлари йилнинг апрел-май ойларидан йилнинг октябр-ноябр ойларига ўтказилди.

тўртинчидан, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида, меҳнатга қобилиятсиз, яъни нафақада ёки ногирон бўлган ота-онанинг ёлғиз ўғли бўлса, уларни боқиши лозим бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса, ушбу чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслиги белгилаб қўйилган.
Унга кўра бугунги кунда нафақага чиққан фуқароларнинг оилавий-моддий шароитлари яхшилиги, олаётган нафақаси ўзларининг тўлиқ таъминоти учун етарли эканлиги, уларни боқиш учун ҳеч қандай қийинчиликлар йўқлиги сабаб, ёлғиз ўғлини муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматига юбориш орқали уларга келажакда турли куч тузилмаларида шартнома асосида хизмат қилиш учун имконият яратиб бериш юзасидан мурожаатлар сони ортиб бормоқда.
Узбекистан на АрМИ-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
АрМИ-2021: Ўзбекистон ютуқлари ва натижалари
Мазкур тоифадаги фуқароларга шарт-шароит яратиш, яъни ота-оналарнинг розиликлари билан ёлғиз ўғил бўлган чақирув ёшидаги фуқароларга муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ имкониятини яратиб бериш мақсадида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига ўзгартиш киритилди, яъни оилада ёлғиз ўғил бўлган чақирув ёшидаги фуқаролар ота-оналарнинг розиликлари билан муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0