Дунёда

Ҳиндистон аҳолисида ўлимга олиб келувчи - нипаҳ вируси аниқланмоқда

CC0 / Unsplash / Todd Cravens / Летучая мышь
Летучая мышь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Ҳиндистонда аҳолида ўлимга олиб келувчи нипаҳ вирусининг аломатлари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳиндистон аҳолиси ўртасида нипаҳ (NiV) вирусининг аломатлари аниқланди, деб хабар беради NDTV.
Вилоят соғлиқни сақлаш вазири Вина Жоржнинг сўзларига кўра, ўлимга олиб келувчи вирус белгилари Ҳиндистоннинг Керала штатида бирданига 11 кишида аниқланди.
Қайд этилишича, Кералада нипаҳ вирусига чалинган 12 ёшли бола вафот этди.
Бу воқеадан сўнг, штат шифокорлари бола билан мулоқот қилган кишиларни текширишни бошладилар. Ҳозирда Кожикоде тиббиёт коллежи ва шифохонасида 38 киши карантинга олинди.
Индийцы молятся после нанесения на тело коровьего навоза для поднятия иммунитета и защиты от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Дунёда
“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради
Улардан 11 нафари вирус сабаб бўлган касалликнинг аломатлари кузатилмоқда. Шу билан бирга, барча беморларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Ҳиндистон ССВ эпидемиологик назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берди.
Нипаҳ вируси мевахўр кўршапалар орқали тарқалиши маълум. Вирус ҳайвонларнинг сўлаги теккан меваларни истеъмол қилган одамларга юқади.
Нипах вируси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан энг хавфли вируслардан бири сифатида эътироф этилган. У одамларга ҳайвонлардан ўтади, шунингдек, касал одамдан бошқаларга ҳам юқади.
Унга қарши дори ҳам, вакцина ҳам йўқ, вирус келтириб чиқарадиган касалликдан ўлим даражаси 40-75% оралиғида.
Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати касаллик тўртта тарқалиши ҳақида хабар берганди. Улар 2001, 2007, 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистон икки штатида кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader