Дунёда

Ислоҳотлар ва глобал сиёсат ҳақида. Эрдўғон китоб ёзди

© AP Photo/Petros KaradjiasПрезидент Турции Реджеп Эрдоган
Президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Ҳозирча китобни фақат Туркияда сотиб олиш мумкин. Аммо у бир нечта хорижий тилларга ўгирилган: инглиз, араб, немис, француз, рус ва испан тилларига. Китоб нима ҳақдалигини унинг номидан англаш мумкин
Олег Обухов, Sputnik радиоси шарҳловчиси
Адолатли дунё тузилмасини яратиш мумкинми? Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон дунё қурилиши истиқболлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шу кунларда савдо расталарида Эрдўғон қаламига мансуб: "Янада адолатли дунёни барпо этса бўлади", деб номланган китоб пайдо бўлди.
Турк етакчисининг фикрича, глобал сиёсатда фундаментал муаммолар кўзга ташланиб қолган бир вақтда - хотиржам бўлиш ярамайди. Эрдўғон фикрича, жаҳон миграциявий инқирозлар, халқаро терроризм, ирқчилик ва иккиталик стандартлардан чарчади.
Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2018
Дунёда
БМТ жаҳондаги муаммоларни ҳал қила олмайди, деди Эрдўғон
Бу эса, амалдаги халқаро институтлар мавжуд чақириқларни енга олмаётгани ва кўпдан-кўп ҳолларда эскириб қолган талабларга таянган ҳолда бесамар ҳаракат қилаётганини тасдиқлайди. Бундан келиб чиқадики, дунё муаммолари ва уларнинг оқибатлари тўпланиб қолмаслиги, балки янада тез ва самарали ечим топиши учун ушбу халқаро институтлар ислоҳ қилиниши зарур.
Хусусан, бу БМТга ҳам тааллуқли, деб ҳисоблайди Туркия президенти. Эрдўғоннинг фикрича, БМТ ислоҳоти "Дунё бешдан (БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидан) кўп" деган тезис асосида юз бериши керак.
Анқара, дея алоҳида урғулайди Эрдўғон, ҳамиша "куч - кучлироқ бўлган томонда эмас, куч - ҳақ бўлган томонда бўладиган тизимни ўрнатишга ҳаракат қилади". Турк етакчиси шунингдек, адолат ўрнатишда иккиталик стандартлардан воз кечишга чақирган. Унинг фикрича, болалар ҳалок бўлаётган бир вақтда айбсизлар бўлиши мумкин эмас.
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2019
Сиёсат
Эрдоған АҚШга пўписа қилди
Замонавий дунё раҳмдиллик, адолат ва эзгуликка ишонч сингари бош қадриятларга таяниши лозим, дейди ишонч билан Эрдўғон. Ҳозирги замон сиёсатчилари эса дунё тартиботи кафилларига айланиб, дунёни асрашга ҳисса қўшишлари шарт.
Шубҳасизки, сиёсатшунослар баҳолари бўйича, Эрдўғон қаламига мансуб китобнинг пайдо бўлиши - шов-шувли воқеа. Уларнинг фикрича, китобни ўқиб чиққач, Туркия президентининг айтадиган гаплари аллақачон тўпланиб қолган, деган таассурот уйғонади.
Шу ўринда, Туркияни Европа иттифоқига қабул қилиш бўйича берилган ваъдалар, сўнгра бу воқеанинг чўзилгани, орада эса суриялик қочқинлар борасида ёрдам бериш каби илтимослар пайдо бўлганини эслашнинг ўзи кифоя… Анқара, бундай илтимосларни бажарар экан, Брюссел ана-мана унга буларни эвазига ЕИга аъзолик билан "миннатдор бўлишини" кутиб яшади, илтимосларни рад этмади. Аммо буларнинг барчасига жавобан Туркия "қуруқ раҳмат" олди, холос.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала