Миграция

Юз нафар ўзбекистонлик “Камаз” корхонасида ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

CC0 / pxhere.com / Строительные каски
Строительные каски - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Иш берувчи томонидан фуқароларга авиа чипта, ётоқхона харажатлари қоплаб берилади ва Россия ҳудудида ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжат расмийлаштириш, озиқ-овқат тўловлари иш хақидан қисман ушлаш шарти билан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. 100 нафар фуқаро юк автомобилларини ишлаб чиқариш корхонасига ишлаш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Миграция
Москвага 200 минг ишчи мигрант етишмайди – мэр ўринбосари
"Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Камаз” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида ўтказилган танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 100 нафар фуқароларимиз юк автомобилларини ишлаб чиқариш корхонасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатилди", - дейилади агентлик хабарида.
Наманган халқаро аэропорти орқали вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот ишлари олиб борилиб, соҳага оид буклет, тарқатма материаллар берилган.
Маълумот учун, иш берувчи томонидан фуқароларга авиа чипта, ётоқхона харажатлари қоплаб берилади ва Россия ҳудудида ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжат расмийлаштириш, озиқ-овқат тўловлари иш хақидан қисман ушлаш шарти билан амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала