Дунёда

КХШТ мамлакатлари ўз ҳудудларида афғон қочоқларини жойлаштирмасликларини билдиришди

© REUTERS / West Asia News AgencyБойцы "Талибана"* в парке развлечений в Кабуле
Бойцы Талибана* в парке развлечений в Кабуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Қозоғистон раҳбари КХШТга аъзо-мамлакатлар афғон қочоқлари ва чет давлатлар ҳарбий базалари масаласида умумий қарашларга содиқлигини тасдиқлади
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. КХШТ мамлакатлари афғон қочоқлари ва чет эл ҳарбий базаларини ўз ҳудудларида жойлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида баёнот қилишди, деб хабар берди Қозоғистон президенти матбуот-хизмати.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Токаев пайшанба куни Душанбеда бўлиб ўтаётган КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этди. У КХШТга аъзо-мамлакатлар афғон қочоқлари ва чет давлатлар ҳарбий базалари масаласида умумий қарашларга содиқлигини тасдиқлади ва бу позицияни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Госсекретарь Совета безопасности Беларуси Станислав Зась  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Дунёда
Зась: толибларнинг Афғонистон ҳокимияти тепасига келиши МОдаги вазиятга таъсир қилади
Токаевнинг айтишича, инсонпарварлик нуқтаи-назаридан, қолаверса, афғон халқига халқаро кўмак кўрсатилиши муҳимлиги жиҳатидан келиб чиққан ҳолда, Алматида ҳозирда БМТнинг Афғонистондаги дала миссияси вақтинчалик асосда жойлаштирилган.
"Бизнинг кузатувларимизга кўра, Афғонистондаги вазият жиддий ностабиллашув томонга қараб ривожланмоқда, у фуқаролик урушига олиб келиши мумкин. Янги муваққат ҳукумат шакллантирилган. Унинг таркиби ва режаларига жаҳон бўйича турлича баҳолар билдирилди. Толиблар юзида янги маъмуриятнинг шакллантирилгани Афғонистонда тинчлик ўрнатилгани ва иқтисодий тараққиёт учун барча зарур шароитлар яралишини англатмайди. Бу ерда биз илғамайдиган муаммолар мавжуд", – дея таъкидлади Қосим-Жомарт Токаев.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала