Дунёда

Зась: толибларнинг Афғонистон ҳокимияти тепасига келиши МОдаги вазиятга таъсир қилади

© Sputnik / Виктор ТолочкоГоссекретарь Совета безопасности Беларуси Станислав Зась
Госсекретарь Совета безопасности Беларуси Станислав Зась  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
КХШТ бош котиби Станислав Зась америка қўшинлари чиқарилганидан сўнг Афғонистондаги вазиятга баҳо берди
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. КХШТ аъзо-давлатлари раҳбарлари Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши давомида Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятга алоҳида эътибор қаратдилар, деб баёнот қилди КХШТ бош котиби Станислав Зась.
КХШТ раҳбари АҚШ аскарлари ва НАТО ҳарбий контингенти чиқарилгач, Афғонистон республикасидаги вазият кескин ўзгарганига эътибор қаратди.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россия
Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади
""Толибон"* радикал ҳаракати (Россияда тақиқланган террорчи ташкилот) ҳужуми, Афғонистон ҳудудининг, жумладан, давлат чегараси ва пойтахт ҳам деярли тўлиқ равишда толиблар назоратига ўтиши, шунингдек, мамлакатда ҳокимиятнинг ўзгариши Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатади", - дея таъкидлади Зась.
Бу ҳолат КХШТ аъзоларида ташвиш келтириб чиқармоқда, деб қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, Зась таъкидига кўра, Тожикистон Афғонистон билан энг узун чегарага эгалигини унутмаслик лозим, сабаби, чегаранинг асосий қисми тоғли, одам қадами етиши қийин бўлган ҳудудлардан ўтган.
Флаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти - Зась
КХШТ бош котиби тожик-афғон чегарасида янги кенг кўламли машғулотлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Жумладан, "Поиск", "Эшелон", "Взаимодействие" ва "Кобальт" деб номланган манёврларни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Aфғонистондаги вазият туфайли Коллектив хавфсизлик кенгаши мажлиси иштирокчилари Марказий Осиёда коллектив кучларни оператив жойлаштириш режасига аниқлик киритиб олдилар. Шунингдек, ҳарбий контингент таркиби ва махсус кучлар отрядларини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди, деди Зась.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader