Жамият

Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари энди йилига икки марта текширувдан ўтказилади

© Sputnik / А. Горячев / Фотобанкка ўтишГоловное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича текширув ва мониторингни ўтказишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:
I–IV тоифа объектлари ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилади;
III–IV тоифа объектлари ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал техник текширувдан ўтказилади;
- сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади;
- ҳар бир кучли зилзиладан сўнг (5,0 магнитудали) сув омборлари тўғонларида зудлик билан инструментал техник текширувлар ўтказилади
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Жамият
“Сардоба иши”: 17 кишига суд ҳукми эълон қилинди
Брифингда маълум қилиндики, Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади.
Шу сабабли, мамлакат аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Жамият
Сардоба сув омбори нега ўпирилгани ҳақида расмий хулоса эълон қилинди
"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун 5 боб, 26 моддадан иборат.
Қонунда Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.
Унга кўра:
- Вазирлар Маҳкамаси масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилади.
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлинмоқда:
хавфлилик омили паст (I тоифа, вақтинча павильонлар, киоскалар, омборлар в.б.);
ўрта (II, якка тартибдаги уй-жойлар (3 қаватгача), оромгоҳлар, умумий овқатланиш в.б.);
юқори (III, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, ўрта ва кўп қаватли (3 ва ундан юқори) уйлар ҳамда меҳмонхоналар, таълим муассасалари в.б.);
ўта юқори (IV, сув омборлари тўғонлари, ГЭСлар, мудофаа объектлари, радиактив моддаларни сақлаш, тозалаш ва кўмиш объектлари в.б.);
Кучли зилзилалар натижасида зарар кўрган объектларни тиклаш Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Олий Мажлис Сенатининг 31-июль кунги ХVII ялпи мажлисида маъқулланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала