Дунёда

Тожикча меҳмоннавозлик: Раҳмон ШҲТ ва КХШТ етакчилари учун ёрқин кеча ташкиллаштирди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Эмомали Раҳмон Душанбеда ШҲТ ва КХШТ аъзо-мамлакатлари раҳбарлари шарафига очиқ осмон остида дўстлик кечасини ташкиллаштирди
ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТ мажлислари тугаши билан Душанбедаги ҳукумат уйида олий мартабали меҳмонлар шарафига дўстлик кечасини ташкиллаштирди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот-хизмати.
Ҳукумат уйининг кўркам бурчагида Раҳмон меҳмонлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ёрқин кўргазмасини томоша қилди. Бу минглаб мевалар ва қуритилган мевалар, тарвузлар ва қовунлар, шунингдек, мамлакат миллий таомлари кўргазмаси эди.
Саммит ОДКБ в Душанбе 16 сентября 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Дунёда
Душанбедаги КХШТ саммитида имзоланган ҳужжатлар рўйхати
Кечада Беларус раҳбари Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон иштирок этган.
Дўстлик кечаси Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги, ШҲТнинг 20 йиллиги ва Тожикистоннинг КХШТдаги раислигига бағишланган.
Таъкидланишича, меҳмонлар ўта илиқ дўстона ва биродарлик муҳитида мулоқот қилишган ва Тожикистон раҳбарига кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader