Аналитика

Биз Ўзбекистонда тушунарли ўйин қоидаларини кўришни истар эдик – Яндекс вакили

© Sputnik / Валерий МельниковОфис компании "Яндекс"
Офис компании Яндекс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Биз Ўзбекистонда очиқ рақобат ва тушунарли ўйин қоидаларини кўришни истардик - Яндекс вакили.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Биз Ўзбекистонда тушунарли ўйин қоидаларини кўришни истар эдик, деди Россиянинг Яндекс компанияси вакили Александр Высоцкий Тошкентда бўлиб ўтаётган "Валдай" клуби ва СМИТ экспертлари форумида.
"Биз, Россия бизнеси, Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларни жуда яхши ҳис қилмоқдамиз. Масалан, икки йил олдин Тошкентга келганимда, биринчи навбатда пулни нақдга алмаштириш ва уни кўтариб юриш керак эди.
Ҳозир эса, вазият бутунлай ўзгарган. Музей, ресторан – умуман ҳамма жойда банк карталари қабул қилишмоқда. Нақдсиз тўловлар жуда тез йўлга қўйилди. Ўзбекистонда ана шундай ўзгаришлар жуда тез содир бўлмоқда. Биз рақамли технологиялар жуда тез кириб келаётганини кўрмоқдамиз.
Ближневосточная конференция клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Жамият
"Валдай" клуби ва СМИТ экспертлари Тошкентда нималарни муҳокама қилиши маълум бўлди
Биз Ўзбекистонда жуда катта потенциал кўрмоқдамиз. Ўзбекистон, кучли анъаналар, кўп сонли аҳолига эга бўлган давлатдир. Асосийси – бу аҳолининг катта қисми ёшлардир. Улар смартфонлардан фойдаланишни билишади ва кўп фойдаланишади ҳам.
Ўзбекистон биз учун жуда муҳим бозордир. Биз узоқ вақт давомида уни кузатиб келаётган эдик ва имкон пайдо бўлиши билан бу ерга ўз маҳсулотларимиз билан келдик. Ҳозирги пайтда уларга бу ерда катта талаб борлигини кўриб турибмиз.
Яндекс карта билан бу ерда аҳоли ва бизнес ва ижтимоий соҳа кенг фойдаланмоқда. Биз ҳатто имкон бўлганда бошқа жойларда ҳам яндекс картани ўзбек тилига таржима қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан, Москвада Яндекс картадан ўзбек тилида фойдаланса бўлади.
“Яндекс Go” – такси хизмати ҳам жуда яхши ривожланмоқда. Меҳмонхонада, ҳатто бизнинг ўзимизга ҳам таклиф қилишди.
Республика раҳбарияти, президент ва бош вазир Ўзбекистонда барча ўзгаришлар имкон қадар тезроқ бўлишини истайди. Буни тушунса бўлади албатта. Биз ҳам буни тезроқ истаймиз ва бунга тайёрмиз ҳам. Лекин бу ерда айрим табиий ва мантиқий чекловлар бор. Буни тўғри қабул қилиш керак.
Мен айтаётган нарсалар - айрим маҳаллий бизнес юритиш тартибларига доир. Биз имкон қадар уларни тезроқ қабул қилиб, уларга мослашишга ҳаракат қилаяпмиз. Бизнинг ходимларимиз бу ерга ҳар ойда келиб туришади.
Яндекс запустил новое приложение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2019
Жамият
Яндекс ўзбек тилида ҳам янгиликлар чиқара бошлайди
Иккинчи муҳим масала бу ерда рақобатни ривожлантиришдир. Россия тажрибасига таяниб айтадиган бўлсак, маҳаллий ва глобал компаниялар орасида рақобат бўлиши – маҳсулот сифатини ошиши ва ривожлантириш учун жуда муҳим шартдир.
Биз Ўзбекистонда ҳам ана шунчай очиқ рақобатни ва тушунарли ўйин қоидаларини кўришни истардик", - деб сўзини якунлади Высоцкий.
Маълумот учун, бугун Тошкентда Россиянинг “Валдай” клуби ҳамда Ўзбекистон Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти экспертларининг “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий бочқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” мавзусида конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Унда етакчи халқаро мутахассислар, “Валдай” мунозаралар клубининг сиёсатшунослик, иқтисодиёт, хавфсизлик соҳасидаги нуфузли экспертлари, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон йирик ОАВлари журналистлари иштирок этишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала