Жамият

Қашқадарёда эшак қассобига жазо тайинланди

Осел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Суд жараёнида судланувчи айбига қисман иқрор бўлиб, эшакларни итлар учун сўйиб сотганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар сайёр судида шу йил апрель ойида эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни вилоят ИИБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида фуқаро Х.Ж. томонидан эшак сўйилаётгани аниқланган.
Осел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Ҳодисалар
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг ажратилган терилари, хоналардан бирида эса эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари, 20 дона тирик эшаклар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд жараёнида судланувчи Х.Ж. айбига қисман иқрор бўлиб, эшакларни итлар учун сўйиб сотганини маълум қилган. Бироқ суд ҳужжатларида тўпланган маълумотларга кўра, фуқаро пул эвазига буюртмачига гўштларни етказиб берган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро Х.Ж. ЖКнинг 186-модда (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала