Жамият

Салкам 40 маҳаллада “Электрон кузатув масканлари” ташкил этилади

© AFP / TOLGA AKMENКамера видеонаблюдения
Камера видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Пост рядом с бывшей гостиницей Россия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Жамият
Савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик постлари ташкил этилади
Эксперимент доирасида:
- тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;
- масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
- ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.
Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader