Сиёсат

Ўзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас - Мирзиёев "прописка" ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларгача энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб келган "прописка" ва фуқаролик масалалари ҳақида гапирар экан, бошдан кечирганларини мисол келтирди
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашуви давомида Ўзбекистонда яқин вақтларгача энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб келган - прописка ва фуқаролик масалалари ҳақида гапирди. Давлат раҳбари ўз ҳаётидан мисол келтирди.
" <...> ...ҳаётимда кўп қийинчиликларни кўрганман, Тошкентга келиб уйсиз яшаш, болаларим билан квартирама-квартира яшаш (нималигини бошдан кечирганман). Шу учун кўп уй қураманки, биламан, бир вақтлар Тошкентга келиб прописка олиш азоб эди, мумкин эмасди. <...> Ўзбекистон фуқаросисизлар, нимага пойтахтда яшашларинг мумкин эмас?", - деди Мирзиёев.
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2020
Жамият
Мирзиёев пропискага оид қонунга имзо чекди: асосий ўзгаришлар
Президент бугун прописка олиш масаласига ечим топилгани, энди бир вақтлардагидек прописка олиш муаммо эмаслигини қўшимча қилди.
Мирзиёевнинг айтишича, ўзи ҳам институтда фан номзоди бўлгунига қадар на квартира, на пропискага эга бўлган.
"Битта айбим - Тошкентда туғилмаганим учун", - дея аниқлик киритди президент ва бу адолатдан эмас эканлигини таъкидлади.
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Жамият
Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Шу боис, Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайлангач, прописка, фуқаролик сингари масалаларга ечим топишга ҳаракат қилди - токи оддий инсонлар эмин-эркин яшаши учун.
Бир вақтлар, Ўзбекистон деса, юзини бурганлар, бугунга келиб бу мамлакатга талпинмоқда, деди президент.
Мирзиёевнинг айтишича, бундай ўзгаришлар, энг аввало, мамлакатда инсон қадри биринчи ўринга чиқарилгани учун юз берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader