Жамият

Қорақалпоғистонда фуқароликни олаётган шахслардан ортиқча жарима ундирилгани аниқланди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Ҳар бир фуқарога ўртача 33–35 минг сўмдан ортиқча жарима солиниб, 157 нафар фуқародан 5 миллион сўм ундирилган.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 2020 йил январдан 2021 йил июль ойигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор туман ва шаҳарларда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан фуқароликни расмийлаштиришга оид иш юритуви танлов йўли билан ўрганилган.
Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида 2020–2021 йиллар давомида Қонликўл, Хўжайли, Элликқалъа ва Тахтакўпир туманлари Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан жами 281 ҳолатда жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларга жавоб хатлари юборилмаган.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас - Мирзиёев "прописка" ҳақида
Хусусан, 29 ҳолатда фуқароларга баённома расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддаси талабларига риоя этилмаган бўлса, 19 ҳолатда баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаган ва бу ҳақда баённомада акс эттирилмаган.
Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва тегишли баённома расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилмаган. Уларнинг мансабдор шахслари томонидан жами 68 ҳолатда кодекснинг 310-моддасига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилинмасдан фуқаролардан жарималар ундирилган.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 3321-моддаси талабларини бузган ҳолда жами 157 ҳолатда жарима миқдорининг 100 фоизи ундирилган. Бунда ҳар бир фуқарога ўртача (белгиланган жариманинг етмиш фоизидан ортиғи, яъни ўттиз фоизини қўшиб) 33–35 минг сўмдан ортиқча жарима солиниб, 157 нафар фуқародан 5 млн сўм ундирилган.
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2020
Сиёсат
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади
Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда жами 13 ҳолатда жарима солиш ҳақидаги қарор жаримани мажбурий тарзда ундириб олиш учун юборилмай қолган, белгиланган муддатдан кечикиб ундирилган ёки шу кунга қадар ундирилмаган.
Мазкур ўрганиш ишлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader