Россия

Россия ва Туркия муросага келишни ўрганиб олишди - Путин

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Россия президетнининг сўзларига кўра икки давлат муносабатлари ижобий ривожланиш йўлидан кетмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnk. Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан бўлиб ўтган учрашувда Москва ва Анқара ўзаро муросага келишни ўрганиб олишди, деди.
Путин айтишига кўра, икки давлат орасидаги музокаралар баъзан оддий кечмаса-да, лекин охирида барибир ижобий натижа билан тугайди.

"Халқаро майдонда биз Сурияда тинчлик ўрнатиш, Ливия бўйича қарашларимизни мувофиқлаштириш ҳамда Озарбайжон ва Арманистон можаросини тугатиш бўйича муваффаққиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз", - деди Россия раҳбари.

Тойиб Эрдўған ўз навбатида Россия ва Туркиянинг Сурияда тинчлик ўрнатиш биргаликда бўйича амалга ошираётган қадамларининг ўта муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Аналитика
"Катта сюрприз бўлиши мумкин": Эрдўғон ва Путин учрашувидан нималар кутилмоқда
Туркия президенти, шунингдек, Россия билан ҳамкорликда Туркия жанубидаги Мерсин вилоятида қурилаётган "Аккую" атом электр станциясига ташриф буюрганини маълум қилди.

"Қурилиш ишлари режа бўйича амалга оширилмоқда. Менга АЭС қурилиши белгиланган вақтда якунланишини хабар қилишди. Ўйлайманки, келгуси йилда биз станциянинг биринчи блокини ишга туширишимиз мумкин", - деди Эрдўғон.

Ундан ташқари Туркия президнти Россияга ўрмон ёнғинлари билан курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Дмитрий Песков айтишига кўра, президентлар дастлаб юзма-юз мулоқот қилишади ва ундан сўнг биргаликда ишчи нонушта қилишади. Учрашув якунида ҳеч қандай ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала