https://sputniknews.uz/20210929/senat-bugun-on-toqqizinchi-yalpi-majlisni-chaqiradi---tafsilotlar-20686808.html
Сенат бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради - тафсилотлар
Сенат бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади 29.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-29T08:46+0500
2021-09-29T08:46+0500
2021-09-29T08:46+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1317/41/13174149_0:3:1036:586_1920x0_80_0_0_56da49257c9bf221d08618121a255a19.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги, "‘Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.Шунингдек, "Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади."Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилиши назарда тутилган.Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210819/chegara-yangi-10-ming-somlik-va-sport-oliy-majlisi-senati-18-yalpi-majlisni-chaqirmoqda-20155221.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1317/41/13174149_126:0:911:589_1920x0_80_0_0_a50e125940f919cb6c05fcc2fa88b1b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сенат бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради - тафсилотлар
Мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги, "‘Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, "Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилиши назарда тутилган.
Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.