Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Толиблар Афғонистонда террорчиларга қарши махсус операцияларни бошлашди

© AFP / AAMIR QURESHIБойцы талибов
Бойцы талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Яқинда рўй берган ва кўплаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган серия портлашлардан сўнг, толиблар "ИД" жангариларига қарши кураш бошлади
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. "Толибон"* ҳаракати "Ислом давлати"* террорчилик уюшмаси жангариларига қарши операция бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Khaama Press.
ОАВ маълумотларига кўра, террорчиларга қарши кураш пойтахт провинцияси ва Нангархара туманида ўтказилади.
Бойцы талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
Шу билан бирга, толиблар, ИШИД* уларга ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги ҳақида таъкидламоқда. "Толибон" баёнотига кўра, сўнгги вақтларда улар террорчилик уюшмаларининг бир неча вакилларини тириклай қўлга олишган.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи давомида Нангархарда бир йўла бир нечта портлашлар ва қуролланган ҳужумлар рўй берган эди. Буларнинг оқибатида толиблар билан бир қаторда маҳаллий аҳоли ҳам ҳалок бўлганди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader