Жамият

“Afrosiyob” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

© O'zbekiston Temir Yo'llariСкоростной поезд "Afrosiyob"
Скоростной поезд Afrosiyob - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
“Afrosiyob” замонавий поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан аҳолиси ва меҳмонларига янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769 сонли “Afrosiyob” замонавий поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилди "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати.
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Жамият
Ўзбекистонга бешинчи "Афросиёб" поезди олиб келинди
Ҳаракат жадвалига кўра 770-сонли қўшимча “Afrosiyob” замонавий поезди Тошкент марказий вокзалидан 2021 йил 1- октябрь куни соат 07:07 да, 769 сонли қўшимча “Afrosiyob” замонавий поезди эса шу куни Бухоро темир йўл вокзалидан соат 16:49 да ҳаракатланади.
“Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала