Сиёсат

Туркманистон президенти келаси ҳафтада Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин кунларда Ўзбекистонга расмий ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишча, ҳозирда икки мамлакат ТИВ Туркманистон президентининг Ўзбекистонга 4-5 октябрь кунларига режалаштирилган расмий ташрифига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ташриф давомида Бердимуҳамедовнинг бир қанча муҳим тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.
Узбекистан и Туркменистан рассчитывают подписать соглашение о создании и регулировании деятельности зоны приграничной торговли. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Иқтисод
Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси якунига етказилади
Жумладан, Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форуми, шунингдек, ўзбек-туркман чегарасида савдо зоналарини яратиш масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.
Сентябрь ойида Тошкентда Туркманистон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган. Анжуман доирасида қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалари ҳажмини ошириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала