Ҳодисалар

Тошкентда “Дамас” уриб юборган 10-синф ўқувчиси вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
20 ёшли “Дамас” ҳайдовчиси йўл четида турган тўрт нафар ўқувчиларни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ оқибатида вафот этган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Дамас” ҳайдовчиси йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2 октябрь куни соат тахминан соат 15:00 да Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида рўй берган. 20 ёшли “Дамас” ҳайдовчиси Абдуворис К. бошқарувни эплай олмасдан йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган. Бундан ташқари, “Нексия” автомобилига бориб урилган. Ҳайдовчи “Дамас”ни ишончнома асосида бошқарган.
Пешеход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Ҳодисалар
Қашқадарёда пиёдани машина уриб кетди - видео
ЙТҲ оқибатида пиёдалар – 10-синф ўқувчилари Глеб К. (2005 й.т.), Сармат М. (2005 й.т.) ва Темур X. (2006 й.т.) – тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Иккала ҳайдовчилар ҳам шифохонага ётқизилган.

Яна бир пиёда 10-синф ўқувчиси Артём Е. (2004 й.т.) шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала