Россия ИИВ мигрантлар орасида радикал тенденцияга қарши қандай курашиш мумкинлигини айтди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ предотвратила теракт в Республике Башкортостан
ФСБ РФ предотвратила теракт в Республике Башкортостан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
ИИВ вакилининг таъкидлашича, радикал қарашлар тарқалишининг ва террорчиликка ёллашнинг асосий усули бу интернет ҳамжамиятидир
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия ИИВ бошлиғининг маслаҳатчиси Владимир Овчинский муҳожирлар орасидаги радикал тенденцияга қарши қандай курашиш кераклиги тўғрисида гапирди.
Унинг айтишича, деструктив ишлар террорчилар тўпланадиган пана жойларда олиб борилмоқда.
"Умуман олганда, ҳозирда ҳаёт асосан онлайн тарзда олиб борилмоқда, айниқса даркнетда – яширин тармоқда. У ерда диний ва жиноий оқимларга оид махсус гуруҳлар мавжуд”, – дея қўшимча қилди ҳукумат вакили.
ФСБ пресекла деятельность религиозно-экстремистской ячейки в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
ФХХ диний экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланган мигрантларни қўлга олди - видео
Овчинскийнинг фикрича, барча ижтимоий тармоқлар назоратига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Мутахассиснинг таъкидлашича муҳожирларни ташқаридан қараганда тинч бўлган муҳит – диаспорда ҳам террорчиликка чорлаш мумкин.
"Табиийки, мутахассислар кўп эмас, айниқса, этник диаспора вакиллари билан ишловчи мутахассислар. Ундан ташқари тил билан боғлиқ тўсиқлар ҳам мавжуд" – дея қўшимча қилди ИИВ бошлиғи маслаҳатчиси.
Шунингдек, у масжидларда муҳожирлар билан олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади ва расмий масжидларда муфтийларларнинг барчаси позитив фикрлашларини таъкидлаб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0