Дунёда

АҚШ шериклари билан бирга Россияга Навальний бўйича саволлар йўллади

© Пресс-служба Мосгорсуда / Фотобанкка ўтишЗаседание суда по делу А. Навального
Заседание суда по делу А. Навального - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
АҚШ ва яна 44 мамлакат Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг навбатдаги мажлисида Навальний билан боғлиқ воқеа бўйича Россияга саволлар йўллашди
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. АҚШ ва яна 44 мамлакатлар Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) линияси бўйича муҳолифатчи Алексей Навальний билан боғлиқ ҳодиса бўйича Россияга саволлар рўйхатини юборишди ва 10 кун ичида жавобни кутиб қолишади.
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълумотига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
"Бугун Гаага шаҳрида АҚШ ва яна 44 та давлат Россия Федерациясига жаноб Алексей Навальнийнинг ўтган йили РФ ҳудудида заҳарланиши юзасидан саволларни тақдим этишди", - дейилади пресс-релиз матнида.
Сотрудники ОЗХО в штаб-квартире организации в Гааге, Нидерланды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2020
Аналитика
ОЗХО можароси – Ғарбнинг ўзидан ўзи ҳал бўлиб кетмайдиган муаммоларининг акси
“Кимёвий қуролларни тақиқлаш конвенцияси қоидаларига кўра Россия мазкур саволларга 10 кун ичида жавоб юбориши керак”, – дейилган ҳужжатда.
Саволлар тақдимоти Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ижроия кенгашининг 98-мажлиси очилишига бағишланган.
Ўтган йилнинг 20 августида Навальний Томскдан қайтаётганда самолётда ўзини ёмон ҳис қилгач, ҳаво кемаси Омск шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган ва бемор шифохонага олиб борилган эди. Биринчи кўрик хулосаларига кўра шифокорлар Навальнийга "моддалар алмашинуви бузилиши натижасида қондаги шакар миқдорининг кескин ўзгариши" ташхисини қўйишган. Бунга нима сабаб бўлган, ҳали номаълум, лекин омсклик шифокорларга кўра, Навальний қони ва пешобида заҳарли моддалар аниқланмаган.
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Дунёда
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Кейинчалик Навальний самолётда Германияга кўчирилди. Бу воқеалардан сўнг ГФР расмийлари ҳарбий шифокорларга таяниб, Навальний организмидан "Новичок" гуруҳига мансуб жанговар заҳар излари топилгани ҳақида хабар берди. Сал кейин ГФР Вазирлар Маҳкамаси германиялик экспертлар хулосаларини Швеция ва Франция лабораторияларида ўтказилилган текширувлар ҳам тасдиқлаганини хабар қилишди. Шу билан бир вақтнинг ўзида қўшимча тарзда Берлин сўровига асосан Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бу йўналишда ўз тадқиқотларини олиб бораётганини маълум қилди. Кремль бу воқеалар юзасидан Берлин бундай хулосалар тўғрисида Москвага ҳеч қандай маълумот тақдим қилмагани ҳамда ушбу воқеа юзасидан РФ ТИВ томонидан юборилган расмий сўровга жавоб кутаётганини айтди: хусусан, бир ой ичида Россия Навальний воқеаси юзасидан Берлинга 3 та ҳуқуқий ёрдам сўровини юборган ва уларга ҳанузгача жавоб олинмаган. Навальный касалхонага ётқизилган куниёқ прокуратура ва полиция ўз текширувларини бошлаб юборишган эди.
ГФР Ҳукумати илгарироқ, Германиянинг BND махфий хизмати 1990 йилларда "Новичок" заҳарли жанговар моддадан фойдалана олиш имконитига эга бўлганини инкор этмаган.
Сал олдин РФ Ташқи разведка хизмати (ТРХ) директори Сергей Нарышкин "Навальний иши"да жуда кўп номувофиқликлар борлигини, аммо ТРХ аслида нима рўй бергани борасида ҳақиқатнинг бир қисминигина билишини айтган эди.
Алексей Навальный в зале Бабушкинского районного суда, где проходит выездное заседание по апелляции на решение суда о замене для него условного наказания на реальное по делу Ив Роше. Съемка через стекло. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Дунёда
Россияда ўғирланган пул эвазига Навалнийнинг ҳамтовоқлари АҚШда фонд очишди
Шунингдек, Россия ТИВ Навальний билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераётган хорижий сиёсатчиларга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни ва ўз давлатлари муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берган бўлса, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ғарб сиёсатчиларининг бу мавзудаги баёнотлари "бир хил қолипда" бўлаётганини таъкидлаганди. Ўз навбатида, Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль Навальний ҳақида чет элдан янграётган баёнотларга қулоқ тутиш ниятида эмаслигини айтганди.
Россия ТИВ Навальний воқеасидан бир йил ўтиб, бу ҳодиса мақсади аввал бошдан Россияни обрўсизлантиришга қаратилганини, у Ғарб томонидан давлатни тийиб туриш ва унга қарши янги ҳужумларни амалга ошириш учун амалга оширилган режали провокация бўлганини маълум қилди. Вазирлик таъкидига кўра, Берлин РФга қўйилган айбловларни текшириб кўриш имконини берувчи ҳеч қандайдалилларни тақдим этмаган ва КҚТТ Москванинг ёрдам сўровини "бир четга ўраб қўйиб" иш қўзғатилишига тўсқинлик қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала