Аналитика

Россия ёқилғиси Европага нега бунчалик қимматга тушмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишУголь
Уголь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Газ ортидан кўмир ҳам қимматлашиб бормоқда. Бир тоннаси учун уч юз доллар – бунақаси йигирма йилда бўлмаганди. Бозорда унинг ошиғи олчи. Бу қанчалик узоқ давом этади ва Россия қанча пул ишлаб олади? Бу ҳақда батафсил РИА Новости таҳлилида.

Кўмирнинг қайтиши

Карбонат ангидрид(CO2) ташланмаларини қисқартириш чақириқларига қарамасдан, кўмирни янада кўпроқ сотиб олишмоқда. Уни ҳатто экология жиҳатдан “тоза бўлган” Европага ҳам олиб кетишмоқда: у ерда газ нархининг рекорд даражада қимматлагани сабаб қаттиқ ёқилғига ўтишларига тўғри келди. ЕИда газнинг минг кубометри 1400 долларга пулланяпти. Энергетика компанияларининг жони ҳалқумига келиб турибди. Айримлари хонавайрон бўлиб бўлди. Кўмир – ягона нажот.
Сентябрда Германия, Испания, Буюк Британия ва Франция қаттиқ ёқилғида етти миллион мегаватт-соатча ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилга қараганда 35 фоизга кўпроқ.
6 октября 2021. Президент РФ Владимир Путин проводит в режиме видеоконференции совещание по вопросам развития энергетики. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Россия
Россия Украина орқали газ транзити бўйича мажбуриятларга риоя қилиш ниятида – Путин
Аммо Европада кўмир етишмаяпти. Асосий етказиб берувчилар экспортни кўпайтиришга улгуришмаяпти. Континентнинг шимоли-ғарбида захираларнинг охири кўринмоқда: тўрт миллион тоннадан зўрға ошади.
Боз устига осиёлик харидорлар билан рақобат деган нарса ҳам бор. Хитойда ҳам тақчил. У ерда мусаффо осмон учун кўмир конларини ёпишди.
“Бунга бўлган муносабатнинг кескин ўзгариши сабаб ҳукумат ҳақиқатдан банкларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун кўмир компанияларини молиялаштириш ва кредит беришга мажбур қилмоқла. Устига устак ХХР – нафақат асосий қазиб олувчи, балки асосий истеъмолчи ҳам”, - деб тушунтиради Молияларни бошқариш олий мактабининг таҳлилий тадқиқотлар бўлими раҳбари Михаил Коган.
Хитой иқтисодиёти тез қайта тикланмоқда. Корхоналарга кўпроқ электрэнергияси даркор. Кўриниб турибдики, мамлакат қаттиқ ёқилғидан кенг фойдаланишни давом эттиради. Коммунистик партия ундан жуда тез ва эрта воз кеча бошлади.
Бошқа етказиб берувчи мамлакатлар билан можаролар юзага келди. “Пекин кўмирнинг дунё ҳажмининг саккиз фоизи атрофида ишлаб чиқариладиган Австралия билан муносабатларини бузди. Буларнинг бари Хитойдан ташқари ҳам Ҳиндистон, ҳам бошқа Осиё мамлакатларига хизмат кўрсатадиган Индонезиядан импорт қисқартирилганига тўғри келди” – дейди “AMarkets” таҳлилий департаменти раҳбари Артём Деев.
Шахтер показывает уголь. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Колумнистлар
"Қора ёвузлик" Европада рекордлар ўрнатмоқда
Натижада Хитойнинг учдан икки вилоятларини электр энергиясини иқтисод қилиш режимга ўтказишди. Энг йирик нефть-кимё корхоналари тўхтаб қолди. Тақчиллик кутилганидек нархларга таъсир кўрсатди. Нафақат Хитойда. Европада қаттиқ ёқилғи Осиёда қараганда тахминан 14 фоизга арзонроқ туради.
“Талаб ўсаётган экан, кўмир иситиш мавсуми охирига қадар ҳам Ғарбда, ҳам Шарқда қимматлашади. Энергетика инқирози таҳдиди кучаяди”, - деб тахмин қилади Деев.

Қаҳратон қиш ва жазирама ёз

Сўнгги йилларда дунёнинг кўмирга бўлган эҳтиёжи кам эди. Европа, Хитой ва АҚШ декарбонизацияга бел боғлади.
Пандемия даврида қаттиқ ёқилғига бўлган талабнинг тушиб кетишини соф энергияга ўтиш деб аташганди. Аммо “кўкаламзорлаштириш” вақт талаб қилади. Бу тезда бўлиб қолмайди.
Бунинг устига табиий офатларни ҳам унутмаслик зарур. Совуқ қиш ва жазирама ёз туфайли Европа ерости газ омборлари бўшаб қолди. Газ нархи жадал ўса бошлади. Нефть котировкалари ҳам ортда қолмаяпти.
Мана энди кўмирни эслаб қолишди. Европа ишлаб чиқарувчилари Россиядан кўпроқ экспорт қилишни сўрашмоқда.
Баралла айтишни, албатта, хоҳлашмаяпти. Олдинда иқлим ўзгаришига бағишланган галдаги конференция турибди. Парник газлари ташланмалари ҳақида гапиришади. Уларни қисқартиришга эришиш мумкин, фақат кўмирдан воз кечибгина – ва қиммат газда хонавайрон бўлиб.
Строительство ветропарка в Адыгее - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Колумнистлар
Европа Россияни "совуқ экспорт қилишда" айбламоқда
Етказиб берувчиларни танлаш учун номзодлар унчалик кўп эмас. Умид дунёда қазиб олинувчи ёқилғи захираси бўйича тўртинчи ўринни эгаллайдиган Россиядан. Қазиб олиш бўйича – олтинчи, экспорт бўйича – учинчи. Ўтган йили хорижга жами 200 миллион тоннача юборилди. Хитой қарийб 29,5 тонна, Жанубий Корея 23 тоннадан кўпроқ, Япония 21,5 тонна харид қилди.
Аммо қазиб олишни сезиларли оширишга эришиш даргумон. “Кўмир қазиб олиш саноати – бу чўзиладиган ишлаб чиқариш. Янги техник кучлар, тегишли рухсатномалар, ҳужжатлар лозим. Икки йилча вақт талаб қилинади – ниятдан бошлаб янги конга ишлов беришни бошлашгача. Россия шундоқ ҳам Европа кўмир етказиб берувчи асосий давлат. Йилига 40 миллион тоннадан зиёд жўнатади”, - дейди Артём Деев.
Маҳаллий компаниялар, шубҳасиз, қимматлашаётган хом ашё устидан пул ишлаб олишади. Осиё бозорларида 2019 йилда кўмирнинг нархи тоннасига ўртача 90 доллар бўлган. ҳозир Европада – 300.
Шунга қарамасдан экспортнинг сезиларли кўпайтириш кутилмаяпти. Синоптиклар совуқ қишни ваъда қилишмоқда. Статистикага кўра, Россиядаги қишлоқ уйларидан учдан бир қисми ўтин ёки кўмирда иситиладиган печда иситилади. Шаҳар турар-жой фондида бундайлар етти фоизни ташкил этади.
“Қисқа муддатли истиқболда ажиотаж талаб сақлаб қолинади. Дунё майдонларида уни олибсотарлар қиздиради”, - деб ҳисоблайди РУДН дунё иқтисодиёти ва бизнесининг “Халқаро иқтисодий хавфсизлик” дастури доценти Хаджимурат Белхароев.
Лекин “Шимолий оқим – 2” ишга туширилига оз қолди. Бозор газ нархини барқарорлаштирадиган узоқ муддатли газ шартномалари тузилишини кутмоқда. Сўнгра – қаттиқ ёқилғига ҳам. Унутмаслик зарурки, бугунги кундаги катта талабга қарамасдан, дунё барибир кўмирдан воз кечмоқда.
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Колумнистлар
Европа газ бозори учун жангда АҚШ Россияга ютқазди
“Газ ёки кўмир ёндириладиган саноат қозонларида иш турли хусусиятга эга. Қаттиқ ёқилғи билан қиздиришганда, асосан ўтёқарнинг қўл меҳнатидан фойдаланишади. Яъни иш ҳақи, тиббиёт, қўшимча овқатланиш харажатлари кўпаяди. Газ билан эса – ҳаммаси автоматик равишда. Тугма босиб қўйилса бас”, - дея аниқлик киритади Белхароев.
Шундай бўлса-да, устунликлар ҳам бор: кўмир ўзидан ўзи ёниб кетмайди ва очиқ майдонларда сақланади. Амалиётнинг кўрсатишича, совуқда бошқа энергия манбалари ишдан чиқса, қаттиқ ёқилғи иситади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала