Жамият

Нефть ва газ объектларида хавфсизлик талабларини бузган 13 ходимга чора кўрилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишПункт переоборудования автотранспорта на газомоторное топливо
Пункт переоборудования автотранспорта на газомоторное топливо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Бухоро ва Навоийдаги нефть ва газ объектларида хавфсизлик талабларини бузган 13 нафар ходимга чора кўрилди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилди.
Жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтегазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми бўлинмалари, “Навоий нефть базаси” МЧЖ ҳамда уларнинг филиалларининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда бензин қимматлашдими? Депутат Кушербаев нархларни ўрганиб чиқди
Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 101 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 53 та, газ хавфсизлиги йўналишида 8 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 41 та, электр хавфсизлиги йўналишида 17 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 40 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 15 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 13 нафар ходимларга чора кўрилди ва 19 нафар ходимлар рағбатлантирилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала