Туризм

Ўзбекистон Янги йилни нишонлаш учун энг жозибали мамлакатлар бешлигига киритилди

© Pixabay / Eak K.Новогодняя елка
Новогодняя елка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2021
Польша нашри рейтингида Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон янги йил байрамларини нишонлаш учун энг жозибали жойлар бешлигига киритилди. Рейтингни Польшанинг Gazeta.pl нашри тузган.
Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.
Нашр Ўзбекистон Шарқнинг машҳур дурдонаси ва Осиёдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири эканлигини қайд этган.
Ўқувчиларга қадимий Бухоро, Хива ва Самарқанд бўйлаб жуда бой ва ўзига хос йўналиш таклиф қилинган.

“Янги йил кечасида Регистон майдонига бориш тарихга қўшилиш ва кишини Шаҳризода эртакларида тилда олинган романтик муҳитдаги каби ҳис этиш имконини беради”, - дейилган мақолада.

Сайёҳларга Тошкентга ҳам ташриф буюриш тавсия қилинган. Нашр пойтахтда ўз миллий хусусиятларини сақлаб қолган Марказий Осиёдаги энг катта бозор – Чорсу жойлашганига эътибор қаратган. Яна бир диққатга сазовор жой сифатида замонавий Мустақиллик майдони кўрсатилган.
Медресе Шердор на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Туризм
Times Ўзбекистонни "ақл бовар қилмайдиган" жойлар бешлигига киритди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала