Жамият

Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза вакцина юбориши кутилмоқда

© Pexels / ThirdmanПузырьки с лекарствами, иллюстративное фото
Пузырьки с лекарствами, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2021
Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид битим имзоланди.
“Дунё” АА хабарига кўра, битимни Ўзбекистон номидан битимни мамлакатнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия номидан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолаган.
“Ҳужжатга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза вакцина, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини юборади”, - дейилган хабарда. Айнан қайси компания вакциналари етказиб берилиши очиқланмаган.
Таъкидланишича, вакциналар ва дориларнинг мазкур партияси Туркия томонидан Ўзбекистонга дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборилмоқда.
Шприц, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда 87 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 1 апрелдан бошланган эди. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V", "AstraZeneca", "Moderna" ва "Pfizer/BioNTech" вакциналари билан эмланмоқда. Бугунги кунга келиб мамлакатда жами 22,4 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Тўлиқ эмланганлар 5,1 млн кишини ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала