Сиёсат

Ўзбекистон ҳукуматининг толиблар билан музокаралари қолдирилди

© AFP / HOSHANG HASHIMIТалибы
Талибы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Илгарироқ музокаралар 15 октябр куни Термизда ўтказилиши хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида жума куни чегарадош Термиз ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган музокаралари қолдирилди.
Эҳтимол, музокаралар шанба куни бўлиб ўтади, деб хабар қилган РИА Новостига Ўзбекистон томонидан музокаралар иштирокчиси.
"Бугун Термизда учрашув бўлмайди. Эҳтимол, у шанба куни рўй беради", — деган агентлик суҳбатдоши.
Манба музокаралар муддати нега ўзгаргани сабабини келтирмаган.
Семья из Афганистана у КПП в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Сиёсат
Термизга БМТнинг Афғонистон учун кўмаги ортилган биринчи борт етиб келди
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қобулда Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.
Учрашув якунларига кўра, яқин келажакда Термизда биргаликдаги музокараларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган эди.
Томонлар савдо-иқтисодий характердаги масалаларни муҳокама қилишни режалаштирганди. Гап ўзаро савдо айланмаси ошишида мавжуд тўсиқларни йўқотриш, шунингдек, "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиялари ишга туширилиши ҳамда Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар маршрути бўйича режалаштирилган темир йўл қатнови ҳақида бормоқда.

Толиблар томонидан Афғонистонда ҳукуматнинг босиб олиниши

Август ойининг ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Қобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* — Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала